"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия терма жамоасидаги ҳолат ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Скуадра Адзурра" Европа чемпионатида омадсиз иштирок этиб, 1/8 финалда Швейцария термасига имкониятни бой берди (0:2). Италия футбол федерацияси Лучано Спалетти билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди.
"Жамоамиз Еврода унчалик яхши ўйин кўрсата олмади, аммо Спалетти билан жамоа ишончли қўлларда. Бизда юқори савиядаги ёшлар бор, буни U-19 ва U-17 терма жамоаларининг Европа чемпионатидаги ғалабалари ҳам кўрсатиб турибди. Биз энг яхшисига ишонишимиз керак", - дейди Индзаги.