Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

35 та совринни қўлга киритган Ди Мария Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Анхел Ди Мария Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

36 ёшли вингернинг терма жамоадаги сўнгги ўйини Колумбияга қарши (1:0) Америка кубоги финали бўлди.

Умуман олганда, Да Мария терма жамоа ва клублардаги фаолияти давомида 35 та соврин ютган.

У Америка Кубогида 2 та (2024, 2021) ва Жаҳон чемпионатида (2022) ва Финалиссимода (2022) биттадан совринга эга.

Аргентина олимпия терма жамоаси аъзоси сифатида Ди Мария 2008 йилги ўйинларда, ёшлар терма жамоаси таркибида эса 2007 йилги Жаҳон чемпионатида (U-20) ғолиб чиққан.

"ПСЖ" таркибида у Лига 1, Франция кубоги ва Франция Суперкубогини 5 марта, Франция Лига кубогини 4 марта қўлга киритган.

"Реал Мадрид" таркибида Ди Мария Чемпионлар лигаси, Ла Лига, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогини, икки марта Испания кубогини қўлга киритди.

“Бенфика” билан футболчи ўтган йили Португалия суперкубогини қўлга киритганди. Илгари, Лиссабон клуби футболчиси сифатида Ди Мария 2010 йилда Португалия чемпионатида ғолиб чиққан, шунингдек, икки марта Португалия Лигаси кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 10:20, 15.07.2024.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик