Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Аргентина ва Колумбия терма жамоалари футболчилари ўз оилаларини стадионга олиб кириш учун арена ташқарисига чиқишди

Баҳо:
+ | -

Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўйинчилари ўйинчиларнинг оилаларини аренага киритишлари учун стадиондан ташқарига чиқишга мажбур бўлишди, дея хабар бермоқда журналист Фавиан Ренкел.

Икки жамоа футболчилари оилаларини олиб, стадионга олиб келиш учун ташқарига чиқишга мажбур бўлишди.

2024 йилги Америка кубоги финал ўйини бошланишидан олдин Маямидаги “Hard Rock” стадиони олдида ва стадионнинг ўзида мухлислар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тартибсизликлар бошланди. Ўйинга чиптаси бўлмаган 7 мингга яқин одам киришга ҳаракат қилди.

Стадион яқинида тиқилинч бошланди, бир неча киши жароҳат олди, яна бир қанча мухлислар полиция томонидан ҳибсга олинди.

Шу боисдан ўйин бошланиши деярли бир ярим соатга кечиктирилди.

Аргентина – Колумбия ўйини қўшимча бўлимлардан сўнг 1:0 ҳисобида аргентиналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона гол Лаутаро Мартинес томонидан киритилди.

Киритилди: 12:04, 15.07.2024.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [4934]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4873]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3900]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2960]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2505]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2273]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2269]

Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2248]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2227]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2175]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик