"Реал"га янги келган Килиан Мбаппе қайси позицияда ўйнашни афзал кўриши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мураббий айтган жойда ўйнайман. Олдинги клубимда мен барча ҳужумкор позицияларда ўйнаганман, "Монако"да ҳам шундай эди.
Энди асосийси ажойиб формага кириш", - деди Мбаппе журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни "Реал Мадрид" Мбаппени расман оммага таништирган эди. Франциялик ҳужумчи "Лос-Бланкос" билан 2029 йилнинг ёзига қадар меҳнат шартномаси имзолади.