"Пари Сен-Жермен" юқори даражадаги трансфер режалаштирган. Лига 1 гранди "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимҳенни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, унинг нархи 100 миллион евродан ошади.
Sport Mediaset хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг агенти "ПСЖ"ни "Наполи"га керакли суммани таклиф қилишга кўндирмоқчи.
Томонлар потенциал келишувни муҳокама қилиш учун сешанба куни учрашдилар.
"Наполи" Осимхен ўрнига Ромелу Лукакуни сотиб олади. "Челси" бельгиялик футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда - парфенопияликлар бу суммани Осимхенни юқоридаги шартлар асосида сотгандан кейингина тўлашлари мумкин. Мураббий Антонио Конте 31 ёшли собиқ "Интер" ва "Рома" ҳужумчисини таклиф қилишга шахсан қизиқмоқда.