"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя чизиғини янгилашни режалаштирмоқда. Клуб "ПСЖ" таянч ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте билан шахсий келишувга яқин турибди, у Каземирога ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Бироқ, The Guardian хабарига кўра, уругвайлик футболчи учун расмий музокаралар ўтказишдан аввал "қизил иблислар" бразилиялик футболчини сотиши керак бўлади. 23 ёшли футболчини ижарага олиш варианти ҳам истисно қилинмаган.
Каземирога Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч ким “МЮ”нинг трансфер талабини қондира олмади.
Мануэль Угарте "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрикенинг режаларига тўғри келмайди. Француз грандлари ярим ҳимоячини сотиб, унинг ўрнига Жоау Невеш ("Бенфика") ёки Жошуа Киммихни ("Бавария") сотиб олишга умид қилмоқда.