Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшер Англия терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионати финалида Испанияга қарши ўйиндаги мағлубияти (1:2) ҳақида гапирди.
"Ҳаммаси бирлашаётгандек туюлди, биз катта чемпионлик учун узоқ кутишни якунлаётгандик. Аммо Испания бунга лойиқ эди. Улар финалнинг энг яхши жамоаси ва турнирнинг энг яхши жамоаси бўлишди.
Биз ҳаммамиз - мухлислар, футболчилар, мураббийлар, футбол ассоциацияси - олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки инглиз футболи ҳали ҳам яхши ҳолатда. Гарет Саутгейт бизни тўртта турнирда иккита финал, ярим финал ва чорак финалга олиб чиқди. Биз илгари ҳеч қачон бундай натижага эришмаганмиз.
Энди муаммо бу рақобатбардошликни сақлаб қолиш ва Англияни янада яхшироқ қилишдир. Саутгейт ва унинг ходимлари терма жамоа атрофидаги бутун муҳит ва ривоятни ўзгартириш бўйича ажойиб ишни бажаришди", - деди Уилшер The Sun билан суҳбатда.
Кеча, 16 июль куни Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилди.