Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Неъматилло Қуттибоев: “Андижон” комбинацион ўйин кўрсатди"

Баҳо:
+ | -

Ўртоқлик учрашуви доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Арал” (5:0) ўйинидан сўнг нукусликлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича фикрларини айтди:

- Биз ҳозир “нагрузка”да ишлаяпмиз. Ўйинга келсак, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. “Андижон” эса вазиятларини голга айлантирди. Натижа эса 5:0.

- Қишда ҳам “Андижон”га қарши назорат ўйинида ўйнагангдинглар. Қандай фарқи сезилди?

- Ҳеч қанақа фарқ кўрмадим. Лекин билишимча, у пайтда “Андижон”ни асосий таркибида кўп ўйинчилари майдонга тушмаганди. Бугунги баҳсга келсак, жамоа комбинацион футбол кўрсатди. Биз аралаш таркибда ўйнадик. Айтганимдек, футболчиларга “нагрузка” беряпмиз. Шу боис бизга қийин бўлди.

- Таркибда қандай ўзгаришлар бўляпти?

-  Катта ўзгаришлар йўқ. Бир-иккита ўйинчи юрибди, шуларни синовдан ўтказяпмиз.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:51, 17.07.2024.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик