Килиан Мбаппенинг бурни ҳозирча операция қилинмайди.
Франциялик ҳужумчи 16 июль куни “Реал” тиббий кўригидан ўтди. Буруннинг ҳолатини текширган шифокорлар жарроҳлик амалиётини кейинроққа қолдиришга қарор қилди.
Мбаппе 7 август куни клуб базасига қайтади ва жамоадошлари билан машғулотларда иштирок этади. Клуб унинг жарроҳлик амалиётини кечиктирди ва таътилдан қайтганидан кейинги таҳлил натижаларига қарайди.
Килианнинг дебюти Варшавада УЕФА Суперкубоги доирасида “Аталанта”га қарши ўйинда бўлиши режалаштирилмоқда. Учрашув 14 август куни бўлиб ўтади.
Мбаппе Евро—2024 турнирининг биринчи ўйини Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олган эди. Шундан сўнг ҳужумчи турнир давомида ҳимоя ниқобида майдонга тушди. Ярим финалдан ўрин олган Испанияга қарши баҳсда (1:2 ) ниқобсиз ўйнади.