Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Испания Ла Лигасининг 2024/2025-йилги мавсумида энг кўп маош олувчи футболчига айланди.
Бу ҳақда Сapology молиявий портали хабар берди.
Нидерландиялик футболчининг солиқлардан ташқари маоши йилига 37,5 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи ўринда Каталония жамоасининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски, унинг маоши йилига 33,3 миллион еврони ташкил қилади.
Учинчи ўринда “Реал”нинг янги футболчиси Килиан Мбаппе 31,3 миллион евро маош билан бормоқда.
Кучли ўнталикда яна беш нафар “Лос-Бланкос” футболчиси ҳам бор: Давид Алаба (4-ўрин), Жуд Беллингем (6-ўрин), Винисиус Жуниор (7-ўрин), Федерико Вальверде (9-ўрин) ва Тибо Куртуа (10-ўрин). Бешинчи ўринда "Атлетико Мадрид" клубининг словениялик дарвозабони Ян Облак жойлашган. Саккизинчи ўринда "Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган бор.