Испания премьероси 31-туридан ўрин олган «Атлетик» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувда мадридликларнинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг дублга эришгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Роналдунинг рақиб дарвозасига киритган иккинчи голи унинг мавсумдаги 50-голи бўлди.
Криш мамлакат чемпионатида 31 та, чемпионлар лигасида 11 та, мамлакат кубогида 6 та ва Испания суперкубогида 2 та голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду мана саккиз учрашувдирки рақиб дарвозасига гол киритиб келмоқда.