Кириш Регистрация

ОФК президенти Париж Олимпиадасида иштирок этувчи терма жамоаларга табрик йўллади

Баҳо:
+ | -

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа Париж Олимпиадасида иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади.

«Осиё терма жамоалари дунёнинг энг катта майдонларида тарих яратишда давом этишади ва ишончим комилки, бизнинг аёллар ва эркаклар терма жамоаларимиз ҳамда мусобақада иштирок этувчи барча расмийларимиз бизнинг фахрли меросимизни халқаро майдонда давом эттирадилар. Осиё футбол оиласи мен билан бирга. Футболчилар ва барча учрашув расмийлари буюк қитъамиз бўйлаб келажак авлодларни илҳомлантирадиган сонияларни ўтказишларига ишонаман», деди Шайх Салмон.

Париж-2024 ўйинларининг очилиш учрашувида «C» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс «Парк де Пренс» стадионида ўтказилади. Тимур Кападзе бошқарувидаги жамоамиз, шунингдек, 27 июль куни Миср ва 30 июль куни Доминикан Республикаси билан «ҳисоб-китоб» қилади.

Осиё кубогида ғолиб бўлган Япония «Д» гуруҳидан, қитъа турнирида 3-ўринни эгаллаган Ироқ эса «А» гуруҳидан ўрин олган.

Аёллар футболи баҳсларида эса Осиё қитъаси вакили Япония «А» гуруҳида, Австралия эса «B» гуруҳида баҳс олиб боради.

Шу билан бирга, Ёшими Ямашита (Япония), Ким Ю-Чжон (Корея Республикаси), Адел Алнақби (БАА) ҳамда Илгиз Танташев (Ўзбекистон), аёллар футболи баҳсларида эса Кейт Ятсевич (Австралия), Сивакорн Пу-Удом (Таиланд), Хамис Ал Марри (Қатар), Вероника Бернатская (Қирғиз Республикаси) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси учрашувларни бошқариб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:56, 19.07.2024.
Ўқилди: 1671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5421]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3284]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2872]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2775]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2554]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2461]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2182]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2069]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2044]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик