Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Симоннинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва Бильбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Унаи Симон жароҳати туфайли камида тўрт ойни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Манбага кўра, 19-июль, жума куни футболчи жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиқарилган.

Хабар қилинишича, агар одатдагидек тикланса, дарвозабон тўрт ойни ўтказиб юборади, шунингдек, Ла Лиганинг бўлажак мавсумида 14 та ўйинда ва Европа Лигасининг 4 ўйинида иштирок этмайди.

Энг ёмон сценарийда, Симон Европада Рождество таътиллари охиригача қайтмайди: у деярли бутун биринчи давра ва Европа Лигаси гуруҳ босқичининг барча ўйинларини ўтказиб юборади.

Киритилди: 10:58, 21.07.2024.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик