Сербиялик мутахассис Деян Станкович расмий дебют учрашувида ғалаба қозона олмаган "Спартак"нинг кетма-кет бешинчи мураббийига айланди. Бугун, 21 июль куни “Спартак” Россия Премьер-лигасининг 1-тури доирасида “Оренбург” билан учрашди. Оренбургликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Матиас Перес ва Эмиржан Гурлук муаллифлик қилишди.
"Спартак"нинг сўнгги бешта бош мураббийидан Руй Витория, Паоло Ваноли, Гилерьмо ва Деян Станкович дастлабки учрашувларида мағлуб бўлишди, Доменико Тедеско эса дуранг ўйнади.
"Спартак"нинг сўнгги мураббийи 2018 йилда Олег Кононов дебют учрашувида ғалаба қозонган эди.