17 июль куни фаолиятини якунлаганини эълон қилган украиналик футболчи Евгений Коноплянка "Ливерпул"га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди.
"Ливерпуль" Днепрга келди. Биз ҳаммамиз ўтирдик, тушлик қилдик, улар: "Бўлди, биз сизни олиб кетамиз", дейишди. Тиббий кўрикдан ўтдим ва улар мени олиб кетишга тайёр эдилар. Улар сўрашди: "Нархи қанча?" Мен: "Президентимиз билан гаплашинг", дедим. Улар боғланишди, президент битта нарх айтди, мен унинг ёнига ўтирдим ва эшитдим – 15 миллион, лекин сумма 25 миллионга етди, билмайман, фунт ёки евро. Ўша пайтда бу жуда катта сумма эди.
"Днепр" билан шартномам тугашига бир йил қолганди ва мен ҳаммаси жойида бўлади деб ўйладим: трансферимдан клуб пул ишлаб олади ва мен хурсанд бўламан. Аммо улар келиша олишмади ва трансфер амалга ошмади, чунки бу трансфер ойнаси ёпилишидан олдинги охирги кеча эди.
Ҳозир эсимда, "Ливерпуль" УЕФАдан трансфер ойнасини яна бир соатга узайтиришни сўраганди. "Ливерпуль" мени олишига ишончи комил эди, шунинг учун улар 25 миллионга кўтарилди, аммо бу иш бермади", - дея Коноплянконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.com.