Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Қатар 17 апрель куни Фаластин билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Қатар миллий терма жамоаси 17 апрель куни Фаластин билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди ва жамоа бош мураббийи Фаҳад Тани бугундан қисқа муддатли йиғинга футболчиларни тўплади.

Қатар терма жамоаси Фаластинни Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида қабул қилади. Ушбу ўйин қатарликлар учун ЖЧ-2014нинг Эрон ва Ўзбекистонга қарши саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қатар 4 июнь куни Эронни қабул қилса, 18 июнь куни Ўзбекистон меҳмони бўлади.

"Биз саралаш ўйинигача бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз", дейди Фахад Тани. "Ҳозирги кунда Осиё ва Европанинг турли терма жамоалари билан музокараларни якунлаяпмиз ва ушбу ўйинлар келаси йилнинг сўнгига қадар муддатни ўз ичига олади. Ушбу ўйинлар ёш футболчилар учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, биз уларни синовдан ўтказиб оламиз. Балки "Қатар В" терма жамоасини ҳам ташкил қилармиз. Бу жамоа бизга захира таркибни шакллантиришда ёрдам беради".

Июнь ойида 2та ўйин ўтказадиган Қатар терма жамоаси, бош мураббийнинг фикрича, ҳали ЖЧга чиқиш имкониятини қўлдан бой бермаган.

"ЖЧда иштирок этиш учун бизда ҳали имконият бор. Олдимизда 2та ўйин бор ва биз уларда ғалаба қозонсак, биз якунда ижобий натижага эришамиз. Худо хоҳласа, биз бу ўйинларда ғалаба қозонамиз. Биз вазиятга реал баҳо беришимиз лозим. Улкан натижаларни қўлга киритиш учун келажакда кучли жамоани шакллантиришимиз керак. Сўнгги 2та ўйинда курашамиз. Мухлисларга буни ваъда қиламиз", дейди мураббий.

Манба: www.thepeninsulaqatar.com
Киритилди: 19:42, 15.04.2013.
Ўқилди: 4540 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8415]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6095]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2846]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2681]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2221]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2142]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2102]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1789]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1761]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1756]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик