Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг 6 январь санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Сурхон" футбол клубини янги инвесторларга бериш юзасидан қарор қабул қилди ва мазкур қарор асосида "Сурхон" хусусий клубга айланди.

Аммо бу жараён осон кечмади. Сабаби "Сурхон" клубининг қатор хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда ишчи-ходимлар билан боғлиқ катта миқдорда қарздорлиги мавжуд эди. Жумладан, 49 нафар футболчи, мураббий ва бошқа ишчилар олдидаги молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганди. Оқибатда иш Сурхондарё вилояти прокуратурасига қадар етиб борди ҳамда клубнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Лига, Ассоциация ҳамда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ҳамкорликда ўтган вақт давомида футболчи ва мураббийлар манфаатларини ҳимоя қилиб келди. Бунда "Сурхон" клубига нисбатан қатор тақиқ ва чекловлар жорий этилди. Натижада бугунги кунга қадар футбол клубининг текширув хулосасида аниқланган қарздорлиги бўйича 43 нафар футболчи, мураббий ва ишчилар олдидаги молиявий мажбуриятлар бажарилди. ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қароридан келиб чиқиб, мазкур масала 16 июль санасига қадар ҳал этилди.

Бироқ яна 6 нафар футболчи билан боғлиқ масала очиқ қолди. Шундан келиб чиқиб, 19 июль куни Лига "Сурхон" клуби раҳбарияти, даъвогар футболчилар, клубнинг собиқ раҳбарияти манфаатларини ҳимоя қилувчи вакиллари, футболчилар уюшмаси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда мазкур масала атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига асосан айбдор деб топилган Сурхон клубининг собиқ раҳбарияти 43 нафар собиқ ходимлар билан ҳисоб-китоб ишларини амалга оширгани маълум бўлди. Лига, Ассоциация ҳамда Уюшма "Сурхон" футбол клуби билан боғлиқ ишни олиб боришда ФИФА низомлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари нормларига асосланди. Қолган 6 нафар футболчи футбол клубида олиб борилган текширув хулосасидан норози эканлигини билдирди. Эндиликда уларнинг мазкур талаби асосида қарздорлик миқдорига қайта аниқлик киритиш зарурати вужудга келмоқда.

"Сурхон" клубининг янги раҳбарияти ўтган давр давомида Лига томонидан қўйилган барча талабни ўз вақтида ва аниқ амалга ошириб келди. Шунга қарамай, Лига собиқ футболчи ва мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, клубга нисбатан қатор санкциялар қўллади. Юқоридаги ҳолатга аниқлик киритилгунига қадар айни вақтда Лиганинг "Сурхон" футбол клубига нисбатан эътирози мавжуд эмас. Йиғилишда мазкур масала Уюшма вакиллари ҳамда футболчиларга расман маълум қилинди. Эндиликда Лига ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2024 йил 2 июлдаги қарори устидан "Сурхон" футбол клуби томонидан ёзилган апелляция шикоятининг кўриб чиқилишида ўз муносабати билан иштирок этади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:59, 23.07.2024.
Ўқилди: 1325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6128]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2975]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2936]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2548]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1985]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1894]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1869]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1719]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1505]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик