"Манчестер Юнайтед" қанот ҳужумчиси Антонига ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлашда давом этмоқда.
"Қизил иблислар" бошқарувчиси Эрик тен Хагнинг фикрича, Антони ўнг қанотда янги ҳамкор билан очилади. Бу "Бавария" ҳимоячиси Нуссер Мазрауи бўлиши мумкин.
Манкунианликлар 26 ёшли марокашлик футболчини сотиб олмоқчи, унинг учун мюнхенликлар 20-25 миллион евро талаб қилмоқда.