"Барселона" дарвозабони Марко-Андре тер Штеген Каталония клубига ўтгандан кейинги қийин давр ҳақида гапирди.
"Барселона" мени ўз сафига қўшиб олганида, мен жуда кўп ўйнашни хоҳлардим, лекин ҳаммаси энг ёмон тарзда бошланди. Клаудио Браво билан шартнома имзолаган пайтда клуб нимани ўйлаётганини тушунаман. Мендек ёш дарвозабон учун ҳаммаси яхши ёки ёмон кетиши мумкин эди.
Клаудио аллақачон "Реал Сосьедад"да ўйнаган, у Ла Лигани билар эди ва у ерда бўлган икки йил ичида буни исботлади, у ажойиб эди. Қўлимдан келганича ишлаш мен қилишим керак бўлган иш эди ва шундай қилдим", - дейди Тер Штеген.
Немис дарвозабони 2014 йилнинг июлида "Барселона"га кўчиб ўтганди.