Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Телеграмда рухсатсиз равишда Евро-2024 трансляциясини намойиш этган шахс жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди.

Жорий йилнинг 17 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланган 2002-йилда туғилган Ж.А нинг иши кўрилди.

Ж.А. “Евро-2024” футбол ўйинларини ўзининг “ASL FUTBOL LIVE” Телеграм-каналида ушбу ўйинларни тўғридан-тўғри трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлган “TELERADIOKOMPANIYA ZO’R” МЧЖдан тегишли рухсат олмасдан туриб эфирга узатган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ж.А. ўзининг Телеграмдаги “ASL FUTBOL LIVE” каналида “Евро-2024” футбол ўйинларини тегишли рухсатсиз трансляция қилганини тан олиб, қилмишидан афсусда эканлигини, бундай хатти-ҳаракати такрорланмаслигини, ишсиз ва оғир шароитда эканини тилга олиб, енгил суд жазосини сўраган.

Суд ҳукмига кўра, Ж.А. маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Ж.А. 340 000 сўм (БҲМнинг бир бараварига тенг) миқдорда жаримага тортилди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 14:29, 25.07.2024.
Ўқилди: 9707 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик