Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Саудия клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

33 ёшли "Ньюкасл" ва Англия терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Киран Триппьер Саудия Арабистони жамоасига ўтиши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.

Манбага кўра, футболчи номи ошкор этилмаган Яқин Шарқ клубидан фойдали таклиф олган.

Триппьер Англия терма жамоаси сафида Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида олтита ўйин ўтказди ва турнир финалига чиқди ва у ерда Испания терма жамоасига (2:1) мағлуб бўлди.

Триппьер 2022 йилдан бери "Ньюкасл"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда ҳимоячи инглизлар сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 15:06, 25.07.2024.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.