«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўзининг мураббийлик услуби ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Менинг ўйин услубим «Барселона»нинг Йохан Кройфф ёки Пеп Гвардиола билан муваффақиятга эришган ғояларидан унчалик узоқ эмас. Ўйин ҳақидаги фикрим - майдонда тўп билан ва тўпсиз нимага қодирлигини кўрсатадиган фаол жамоа бўлиши керак», - дея Флик сўзларини келтиради "Mundo Deportivo".
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Флик Каталония клубининг янги бош мураббийи сифатида эълон қилинган эди. «Барселона»нинг мутахассис билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.