Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Андрес Иньеста: «Реал»ни кузатиб бориш «Барса»га ёрдам бермайди»

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Андрес Иньеста Каталониядаги болалар учун ёзги футбол лагерининг ишини кузатиб бориш ва декабрь ойида ўзи туғилиб ўсган Албасетеда (Кастилия-Ла-Манча) «Иньеста Кубоги»ни ташкил этиш ишлари билан банд.

Шундай тиғиз кун тартибига қарамай, Андрес Mundo Deportivo нашрига интервью беришга вақт топди. Унда яқин ўтмишнинг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири «Барселона», Испания терма жамоаси ва унинг келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- «Барселона»даги ҳолатга қандай қарайсиз? Дўстингиз Хавига нима бўлди?

- Агар ташқи томондан қарасангиз ва тафсилотларга кирмасангиз, унда ишлар яхши кетмаса, сиз азоб чекасиз ва агар бу собиқ жамоадоши ва дўсти билан содир бўлган бўлса, унда сиз бундан ҳам кўпроқ азоб чекасиз. Умид қиламанки, «Барселона» барча совринлар учун курашишга етарли ресурсларга эга. Бу ҳақда кўп гапиролмайман, чунки мен у ерда эмасман.

- «Реал» Мбаппе билан шартнома имзолаганидан хавотир оляпсизми?

- «Реал»нинг таркиби ва сўнгги пайтларда қилаётган ишлари уларга ўзига ишонч, хавфсизлик ҳиссини беради, аммо уларда содир бўлаётган воқеаларни кузатиб бориш «Барселона»га ёрдам бермайди. «Барса»да ким бўлишидан қатъий назар, уни ривожлантириш учун клубга энг яхши ўйинчиларни жалб қилишга ҳаракат қилади.

- «Барселона»га қайтасизми?

- Албатта, мен қайтишни хоҳлардим, лекин бу қачон содир бўлишини билмайман.

- Қайси лавозимга келасиз?

- Футболчилик фаолиятидан кейинги қадамим мураббийлик бўлади ва у ерда нима бўлишини кўрамиз. Асосийси, майдондан ташқарисида ҳам ўз жоймни топишдир.

- Балки ёшлар жамоасидан бошларсиз?

- Билмайман, эҳтимол. Икки йилдан кейин ўз маҳоратимни оширган бўламан, лекин ҳозир билмайман.

- Биринчи жамоачи?

- Албатта, лекин ҳозирча лицензиям йўқ...

- Сизнингча, фарзандларингиздан бири келажакда юқори даражада ўйнай оладими?

- 9 ёшли ўғлим Паоло футбол билан яшамоқда ва ундан умидим катта.

- Евро-2024даги жамоа сизга 2008 ва 2010 йиллардаги Испанияни эслатмадими?

- Билмайман, чунки мен ҳозир унинг таркибида ўйнамаяпман, лекин ҳозиргиси жуда позитив нарсаларни, биринчи навбатда, ўз кучига бўлган ишончни намойиш этмоқда. Шу жиҳатдан жамоа аввалги Испанияга ўхшаб кетади. Бундан ташқари, бошланғич таркиб жуда кучли, захираси ҳам анча катта.

- Бугунги Испания термаси ўйинида нимани алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- Иккита тоза вингерга эга бўлиш ўйинда кўп нарсани белгилайди, аммо шу билан бирга ярим ҳимояда тўпни бошқариши мумкин бўлган футболчилар ҳам етарли, масалан, Родри, Фабиан, Педри, Мерино, Ольмо. Улар бирлаштирадилар, аммо тўп қанотларга кўчирилганда ва бирга-бир ҳолатларнинг юзага келиши - бу ҳозирги Испаниянинг ўзига хос хусусияти. Бизинг даврда терма жамоада Сильва ва мен қанотларда ўйнашимиз мумкин эди, лекин биз яққол вингер ролини ўйнамаганмиз - бу бошқа нарса. Евро-2012 финалида Бускетс, Хаби Алонсо, Хави, Сильва, Фабрегас ва мен. Вилья йўқ эди, Торрес эса бошланғич таркибда тушмади.

- 16 ёшли Ламин Ямаль ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу бироз ғайритабиийдек кўринмоқда, аммо истиснолар мавжуд ва у меъёрдан ошиб кетадиган ўйинчилардан бири. У бошланғич таркибда ўйнайди. Ламин барқарор ишлаши ва порлоқ келажаги бўлиши учун ўрганишни ва такомиллашишда давом эттириши керак. У 23 эмас, 16 ёшда ахир.

- Нико Уильямсни қандай баҳолайсиз?

- У ҳам ҳали ёш, лекин ўйини аллақачон айрим грандлар оромини бузмоқда.

- «Эмирейтс» билан шарт­номангиз тугади. Келажак учун қандай режалар мавжуд?

- Уларнинг такилфини кутаман. Агар тушмаса, кейинини кейин кўрамиз. Икки-уч ҳафта ўтгач, мен учун қизиқарли таклиф бор-йўқлигини билиб оламан ва ўшанда вазиятни яна бир бор кўриб чиқишим мумкин бўлади.

- Ўзингиз яна бир мавсумни ўйинчи сифатида ўтказишни хлҳлаяпсизми?

- Ҳа. Гап шундаки, сўнгги пайтларда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва ҳозирча ўйнашни давом эттирмоқчиман. Ўтган мавсумда 20дан ортиқ учрашувдан (29та), 20тасини финал ҳужтагигача ўйнадим (23та). Агар футболдан тўйган бўлганимда ва ҳеч қандай шубҳа қолмаганида фаолиятимни тугатган бўлардим. Лекин ундай эмас. Келинг, бундан бирор нарса чиқадими ёки йўқ, кўрамиз.

- Амирликларда қолиш сиз учун устуворми ёки Саудия Арабистони каби лигаларга ҳам очиқмисиз?

- Бу яхши вариант, лекин шароитлар муносиб бўлиши керак, яъни мен футболда қолган вақтимдан завқланишим керак. Агар шундай таклиф келиб тушса, биз ижобий ва салбий томонларини тортишимиз керак. Бу кўпроқ мамлакатни ўзгартиришни хоҳлайманми ёки йўқми деган саволга ўхшаяпти. Аммо бу фақат ўзим учун эмас... Бу оила учун яхши тажриба, лекин мен хато қилмасликка ҳаракат қиламан. Бизда саргузаштларга алоҳида эҳтиёж йўқ.

- Сизни МЛСга чорлашмаяптими?

- Японияни тарк этганимда, менинг келажагим АҚШ билан боғлиқ эмаслиги аниқ эди. Бу жуда катта мамлакат ва ўйин учун жамоа катта масофаларни босиб ўтиши керак. Мен эса бундай машаққатларни хоҳламайман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:55, 25.07.2024.
Ўқилди: 3291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.