Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Абинур Нуримбет: "Ҳаммаси зўр кетяпти. Бутун диққат-эътиборим "Андижон" клубининг мақсадларига қаратилган"

Баҳо:
+ | -

Яқинда қозоғистонлик 19 ёшли иқтидор эгаси Абинур Нуримбет "Андижон" клуби билан шартнома имзолади ва илк бор Ўзбекистон Суперлигасида фаолият олиб боради.

Футболчи ушбу янги чақирувни ижобий қабул қилди ва ўзини кўрсатишга тайёр. Нуримбет эса “Андижон” аъзосига айлангач, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

-  Абинур, “Андижон” клубига хуш келибсиз. Ҳаммаси қандай содир бўлди?

-  “Гомел”дан кейин уйимда, Таразда бўлдим. Университетдаги ўқиш масаласи билан шуғулландим. “Андижон” ФК йиғинларида кейинчалик шартнома имзолаш имконияти билан таклиф келиб қолди.

-  Бир неча кундан бери клубнинг ёзги йиғинида иштирок этяпсиз. Дастлабки таассуротларингиз қандай?

-  Жамоадаги муҳит яхши, мени илиқ қабул қилишди, ҳаммаси зўр кетяпти.

-  Сизни Қозоғистоннинг Арда Гюлери деб аташмоқда. Бу таққослаш сизга ёқадими?

-  Гюлер билан таққослашлари ҳақида билмайман. Қолаверса, у чапақай, мен эса ўнақайман.

-  Бунгача “Андижон” жамоаси ҳақида нималарни билардингиз?

-  Ўйинлар шарҳини кўрдим. Ҳарқалай, у ерда Белурусдаги собиқ клубдошим Рустам тўп суради. У менга мухлислар  қаттиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди. Чиндан ҳам ишқибозларнинг трибунадаги зўр қўллаб-қувватлашларини сездим.

-  Дарвоқе, ўзингиз учун рақам танладингизми?

-  Ҳозирча танлаганим йўқ.

-  Олдин Беларус чемпонатида Рустам Турдимуродов билан бирга тўп сургансиз. Энди у билан яна бир жамоадасиз. Буни кутганмидингиз?

-  Агарда ростини айтсам, ҳаммаси бунчалик тез рўй беришини сира кутмагандим. Мавсум бошида бутун мавсумни “Гомел” ФКда ўтказишни режалаштирган эдим.

-  Ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?

-  Ҳозир бутун диққат-еътиборим “Андижон” мақсадларига қаратилган, раҳбарлар, жамоа мураббийлари қўяётган мақсадларга қаратилган. Келажакда эса албатта Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман" - деди Нуримбет Абинур.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 10:12, 26.07.2024.
Ўқилди: 1111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.