Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Азалий орзу сари аниқ ҳаракат

Баҳо:
+ | -

ОФК ҳам Ўзбекистон футболидаги ўсишга асло бефарқ қараётгани йўқ. Мана, ташкилотнинг расмий сайтида дамба-дам бу борада турли мақолалар, интервьюлар берилмоқда.

Жумладан, миллий жамоамиз менежери Шерзод Эгамбердиев билан уюштирилган суҳбатга «Ўзбекистон футбол бўйича ЖЧга чиқиш орзусини рўёбга чиқаришга интилмоқда» сарлавҳаси қўйилди: «Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичи «А» гуруҳига тушгач, ўз олдидаги вазифани аниқ-тиниқ белгилаб олди - 2026 йилги мундиалга йўл олиш. Жумладан, жамоа менежери Шерзод Эгамбердиев бўлажак кампания муваффақият келтиришидан умидвор. 5 сентябрь куни ўз майдонида КХДР термасига қарши ўйин билан ҳал қилувчи квалификацион довонга киришадиган Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳда 2та автоматик йўлланмадан бирини «брон» қилиш учун яна Эрон, Қатар, БАА ва Қирғизистон дружиналари билан куч синашади. Хуллас, мақсад ўз-ўзидан тайин - Канада, Мексика ва АҚШ мезбонлик қиладиган ЖЧ-2026да ўйнаш ҳуқуқини расмийлаштириш».

- Саралашнинг иккинчи босқичида Эрон термаси билан 1та гуруҳдан жой олгандик, қатарликлар билан эса ОК-2023да тўқнаш келдик. Шундай экан, гуруҳдаги асосий рақибларни яхши биламиз, деди Эгамбердиев бўлажак кураш юзасидан. Қол-ган жамоалар билан ҳам танишмиз. Умуман, юқори даражадаги ўйинларга тайёрмиз. Мақсадимиз ҳам маълум - мамлакат футболи тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқиш. Менимча, логистика жиҳатидан яхши гуруҳга тушдик. Ҳар ҳолда, рақиб жамоалар мамлакатларига сафарлар биз учун нисбатан осонроқ бўлади. Узоқ парвозлар талаб этилмайди. 

Ўзбекистон футболи сўнгги йиллар кўтарилишда. Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати терма жамоалари турли ёш тоифаларида яхши натижаларга эришмоқда. Бу ҳолат эса ўзбек футболи илк марта жаҳон чемпионати финал раундига йўл олиб, ўз тарихида янги саҳифа очишига ишонч уйғотмоқда. Эгамбердиевнинг фикрича, Ўзбекистон миллий жамоаси «А» гуруҳида етакчиликни қўлга олиш ва мақсад сари далил одимлаш учун барча имкониятларга эга. Бинобарин ҳужумчи Элдор Шомуродов Италияда яхши натижаларга эришмоқда, Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионати иштирокчиси «Ланс» ҳимоясида тажриба - Саралашнинг иккинчи босқичида Эрон термаси билан 1та гуруҳдан жой олгандик, қатарликлар билан эса ОК-2023да тўқнаш келдик. Шундай экан, гуруҳдаги асосий рақибларни яхши биламиз, деди Эгамбердиев бўлажак кураш юзасидан. Қол-ган жамоалар билан ҳам танишмиз. Умуман, юқори даражадаги ўйинларга тайёрмиз. Мақсадимиз ҳам маълум - мамлакат футболи тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқиш. Менимча, логистика жиҳатидан яхши гуруҳга тушдик. Ҳар ҳолда, рақиб жамоалар мамлакатларига сафарлар биз учун нисбатан осонроқ бўлади. Узоқ парвозлар талаб этилмайди. 

Ўзбекистон футболи сўнгги йиллар кўтарилишда. Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати терма жамоалари турли ёш тоифаларида яхши натижаларга эришмоқда. Бу ҳолат эса ўзбек футболи илк марта жаҳон чемпионати финал раундига йўл олиб, ўз тарихида янги саҳифа очишига ишонч уйғотмоқда. Эгамбердиевнинг фикрича, Ўзбекистон миллий жамоаси «А» гуруҳида етакчиликни қўлга олиш ва мақсад сари далил одимлаш учун барча имкониятларга эга. Бинобарин ҳужумчи Элдор Шомуродов Италияда яхши натижаларга эришмоқда, Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионати иштирокчиси «Ланс» ҳимоясида тажриба оширмоқда, Аббос Файзуллаев эса Россиянинг ЦСКА клуби марказий ҳудудида бош креатив даражасига чиқиб улгурди: «Бизда яхшигина ёш авлод футболчилари бор. Кўрамиз, бундан нима чиқади? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Ўзбекистон термасининг мақсади битта - тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқиш. Охирги йилларда U-20 тоифасидаги Осиё кубогида ғолиб бўлдик, Олимпиадага йўлланма олдик, U-17 термаси ҳам жаҳон чемпионатида чакки таассурот қолдирмади. Айни пайт Италия ва Францияда ўйнаётган футболчиларга эгамиз. Яқин орада яна бир йигитимиз Испанияга йўл олиши мумкин,бошқасини Францияда кўрсак, ажабмас. Европа футболига юзланиш эса сифат ошишига хизмат қилишига шубҳа йўқ. Ўйлайманки, бўлажак босқичда ўз гуруҳимиз ғолиби бўлиш ёки йўлланмалардан бирини қўлга киритиш учун етарлича кучлимиз».

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 26.07.2024.
Ўқилди: 1347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.