"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Бильбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямсни ўз жамоасига қўшилишга кўндиришга умид қилмоқда.
Испаниялик футболчи "Барселона"га ўтиш вариантини афзал кўради, аммо "ПСЖ" унга анча қулайроқ шартнома шартларини таклиф қилишга тайёр. SportsZone хабарига кўра, бу келишувда Энрикенинг ўзи ҳам иштирок этган: мураббий аллақачон 22 ёшли футболчи билан боғланиб, унга лойиҳанинг моҳиятини айтиб берган.
Европа чемпионининг трансфери харидорларга 58 миллион еврога тушади. Нико Уильямс "Атлетик"нинг асосий жамоаси учун 122 ўйинда жами 20 гол ва 26 голга ассистентлик қилган.