"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Европа лигаси ҳақидаги баёноти билан Лионель Мессини "ранжитди".
Яқиндагина “Хайдук”га кўчиб ўтган хорватиялик футболчи “Севилья” билан фаолиятида икки марта иккинчи даражали еврокубокни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Тарихдаги энг совриндор футболчи Месси тўрт марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, аммо ҳеч қачон Европа Лигаси кубогини боши узра кўтариш имкониятига эга бўлмаган. “Месси билан гаплашганимда мен унга айтдим:
Сиз буларнинг барчасини ютдингиз, бу голларнинг барчасини урдингиз, лекин менда сизда ҳеч қачон эриша олмайдиган кубок бор... Сиз ҳеч қачон Европа Лигасида ғалаба қозона олмайсиз", - дея Ракитичнинг сўзларини келтиради Barca Universal.