Яқинда Термизнинг "Сурхон" жамоасига келиб қўшилган Жамалдин Ходжаниязов клуб матбуот хизматига интервью берди.
-Ўзингиз ҳақингизда қисқача гапириб беринг? Футболга бўлган саёҳатингиз қандай бошланди?
- Ота-онам билан Тошкентга кўчиб ўтдик ва мен Тошкентда, аниқроғи Чилонзорда футбол ўйнай бошладим. Бу ерда биринчи мураббийим ишлаган, у менинг туғилган шаҳримдан (Туркманистон) эди. У мени ўз гуруҳига олди ва мен машғулотларда қатнашиб, футбол ўйнай бошладим.
- Жамоадошлар қандай қабул қилишди сизни?
- Йигитлар шунчаки ажойиб! Умуман олганда, бу ерда жуда яхши жамоа шакилланган. Ҳамма жуда самимий. Мослашиш жараёни жуда тез ўтди
- Мавсумнинг иккинчи ярмидаги ўйинлардан нималарни кутмоқдасиз? Ва иккинчи даврада жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилган?
- Айтиш керакки, мақсадлар жуда катта. Мен фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Ва уларга қараб баҳо бериш ҳали ҳам қийин, чунки бизнинг рақибларимиз турли даражадаги жамоалар эди. Баъзилар эндигина энг яхши жисмоний ҳолатига яқинлашаётган эди, ҳар бир жамоа ўйинчиларга ҳар хил юклайди. Энг муҳими, барчамиз ўртоқлик учрашувларини жароҳатларсиз ўтказамиз. Мен мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпман, чунки бошқа Суперлига жамоалари фонида ўз савиямни кўришни истайман ва мен ҳам ўзимнинг яхши фазилатларимни кўрсатмоқчиман.
- Европа клубларида ўйнаган ўйинчи сифатида ўзбек футболини кузатиб келганмисиз?
- Ўзбек футболи ҳақида кўп нарса биламан. Деярли ҳар йили бу ерга ташриф буюриб, ўзбек футболи қандай ривожланаётганини ўз кўзим билан кўрганман. Бу ерда ажойиб футбол кўрсатадиган жуда кучли терма жамоа бор. Қолаверса, Ўзбекистонда рақобатбардош лига бор.
- "Сурхон"ни уч сўз билан таърифлаб беринг?
- Ёшлик. Тезлик. Баққуватлик.
- Мухлисларимизга тилакларингиз?
- Футболга ташриф буюринг ва бизни қўллаб қувватланг. Биз сиз учун ўйнаймиз!" - деди Ходжиниязов.