"Барселона" жорий трансфер ойнасида вингер Рафинья Диасни сотиши мумкин.
27 ёшли футболчи сотувга қўйилган номзодлар рўйхатида пайдо бўлди, Каталония гиганти молиявий аҳволини яхшилаш учун у билан хайрлашишга тайёр. Mundo Deportivo хабарига кўра, Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клуби Рафиньяга 65 миллион евро таклиф қилмоқчи. "Блауграна" бу вариантга қизиқиш билдирмоқда: тушум Нико Уильямс ва Дани Ольмо билан шартнома имзолаш учун сарфланади. Шу билан бирга, бразилиялик кетишни истамаяпти.
Рафинья Диаснинг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.