Кириш Регистрация

"Навбаҳор" Ўткир Юсупов билан хайрлашганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" клуби ва футболчи ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, 33 ёшли тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоамиз билан дўстона хайрлашди ҳамда фаолиятини Эроннинг "Фулад" жамоасида давом эттиришга қарор қилди.

Юсупов “Навбаҳор” таркибига 2019 йили қўшилганди.

“Лочинлар” таркибидаги 5,5 йиллик фаолияти давомида тажрибали посбон Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида 113 та, Ўзбекистон кубоги учрашувларида 23 та, Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) беллашувларида 9 та, жамоамиз таркибидаги барча мусобақаларда жами 145 та беллашувда майдонга тушди.

Эътиборлиси, мазкур ўйинларнинг 76 тасида Ўткир Юсупов ўз дарвозасини “қуруқ” сақлаган.

Юсупов “Навбаҳор”нинг сўнгги муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, “лочинлар” таркибида кумуш (2022 йил) ва бронза (2023 йил) медалларини қўлга киритиб, 2022 йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларида финалга қадар етиб борди.

"Ўткир Юсуповга “Навбаҳор”даги фаолияти учун клубимиз ҳамда мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз" - дейилади наманганликларнинг баёнотида.

Киритилди: 14:47, 28.07.2024.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5326]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3269]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2845]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2761]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2524]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2438]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2165]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2055]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2035]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик