Ҳужумчи Антуан Гризманн "Лос-Анжелес"нинг радарида. AS USA маълум қилганидек, МЛС вакиллари "Гризманн режаси" деб номланган дастурни ишга туширишди.
"Лос-Анжелес" 33 ёшли франциялик футболчини кейинги ёзгача кутмасдан, шу ёзда сотиб олмоқчи. "Лос-Анжелес" Гризманни МЛСда иккинчи энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр.
Қолаверса, улар Антуанни 10-рақам билан таъминлашга тайёр. Айни вақтда "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ўзи муҳим ўйинчи деб билган Гризманни йўқотмоқчи эмаслиги таъкидланган.