"Наполи" Майкл Фолоруншо билан шартномани узайтирди.
Томонлар 2029 йилгача шартнома туздилар. Бу ҳақда клуб расман маълум қилди.
Фолоруншо 2019 йилдан бери “Наполи”га тегишли, бироқ неаполликлар жамоасида ҳали бирорта ўйин ўтказмаган – у 6 марта ижарага берилган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Верона"да ўтказди.