Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Эрон тайёргарлик режасини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги 3та тур ўйинлари учун тайёргарлик режасини эълон қилди. Демак, жамоа бош мураббийи Карлос Кейруш ва ЭФФ президенти Али Кафашиан берган маълумотига кўра, Эрон июнь ойида бўладиган муҳим ўйинлар олдидан 2та ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Кейруш терма жамоани миллий чемпионат ўйинлари якунланганидан 4 кун ўтиб, 14 май куни йиғади. Дастлабки йиғинда Европада ўйнайдиган легионерлар иштирок эта олишмайди. Шунингдек, 14-15 ва 21-22 май кунлари ОЧЛ плей-офф баҳсида қатнашадиган клуб аъзолари ҳам терма жамоанинг йиғинига бироз кечроқ қўшилишади.

Эрон дастлабки ўйинни, аввал хабар бериб ўтганимиздек, 22 май куни Маскат шаҳрида Уммонга қарши ўтказади. Шундан сўнг ўқув-машғулот йиғини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттирилади. Ўша шаҳарнинг ўзида Ироқ билан ўртоқлик учрашуви 27 май куни бўлиб ўтади.

Шундан кейин миллий терма жамоа 4 июнь куни Қатарга қарши расмий ўйинга тайёргарликни давом эттиради. Эроннинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги кейинги ўйинлари 11 июнь (Ливан) ва 18 июнь (Жанубий Корея) кунлари бўлиб ўтади.

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 20:16, 17.04.2013.
Ўқилди: 6757 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5449]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4482]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3401]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3108]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2972]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2957]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2947]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2761]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2299]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик