Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Қатар МДҲ вакиллари билан ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқчи

Баҳо:
+ | -

Қатар миллий терма жамоаси кеча Фаластин билан ўртоқлик ўйинини ўтказди ва унда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голлар ўйин сўнгида киритилди: 79-дақиқада Муҳаммад Касола бош билан ҳисобни очган бўлса, Юсуф Аҳмад ҳакам хуштаги чалиниши арафасида иккинчи голни киритди.

Қатарликлар 4 июнь куни бўладиган Эронга қарши баҳсгача 2та ўйин ўтказишни режалаштиришган ва ҳозирги кунда айрим ассоциациялар билан музокаралар олиб боришмоқда. Жумладан, 24 май куни ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Литва ва Латвияга таклифнома юборилган бўлса, шунингдек, май ойининг сўнгги кунларида ўртоқлик баҳсини ўтказиш таклифи билан Македония, Арманистон ва Озарбойжон футбол федерацияларига чиқишган.

Қатар 11 июнь куни дам олади ва бу куни ҳам Доҳада ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида Грузия, Словения ва Словакия билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Қатар 2013 йилнинг охирига қадар ва 2014 йилнинг дастлабки ойларидаги ФИФА кунларида ўртоқлик учрашувлари учун турли мамлакатлар билан музокараларда иштирок этмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:37, 18.04.2013.
Ўқилди: 5530 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5669]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3811]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3320]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3188]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3105]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2976]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2834]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2556]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2344]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик