Рафинья "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан ишлаш истагини билдирди.
27 ёшли вингер бугун Орландо аэропортига таътилдан сўнг АҚШдаги турнега қўшилиш учун етиб келди. Рафинья журналистларнинг Каталония клубидаги келажаги ҳақидаги саволига жавоб берди.
- Флик билан ишламоқчимиз?
- Албатта! – жавоб қилди Рафинья.
Олдинроқ "Барселона" раҳбарияти вингерни сотиш ниятида экани хабар қилинганди. Саудия клубларидан бири Рафиньянинг трансфери учун 65 миллион евро таклиф қилгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.