Аргентина терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳали ҳам клубдаги келажаги ҳақида бир қарорга келмаган.
"Кўрамиз, бу ҳақда Олимпиададан кейин ўйлаб кўраман", - дея Алвареснинг сўзларини келтиради Goal.
Париж-2024 ўйинларида форвард Аргентина терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.