Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов 61 килограммгача бўлган вазнда кубалик Анжело Сантанани нокаут билан мағлубиятга учратиб, WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Муҳаммад Али, Майк Тайсон каби афсонавий боксчиларни етиштирган машҳур промоутер Дон Кинг Баҳодирнинг ғалабасидан сўнг унга бирга ишлашни таклиф қилди.
12 апрелm куни АҚШнинг Невада Штатида Баҳодир Мамажонов (13-1-0, 9KO) билан кубалик Анжело Сантана (14-1-0, 11 KO) ўртасидаги бокс жангги бўлиб ўтди.
12uz.com хабарига кўра, профессионал бокс кечасида ҳакам 12 раундлик беллашувнинг тўққизинчи раундида жангни тўхтатиб, 24 яшар кубалик Сантана техник нокаут билан ютқазганини эълон қилди.
Фарғона бокс мактаби вакили бўлган 25 яшар Баҳодир Мамажонов ҳаваскор боксчи сифатида бир қанча халқаро ва қитъа мусобақаларида иштирок этиб, совриндор бўлган.