Кириш Регистрация
16/09 00:00 Атлетико 3-0 Валенсия
16/09 17:00 Олимпик 1-1 Металлург
16/09 17:30 Португалия 10-1 Панама
16/09 17:30 Эрон 7-1 Венесуэла
16/09 19:30 ОКМК 1-0 Сурхон
16/09 20:00 Тожикистон 2-4 Марокаш
16/09 20:00 Гватемала 3-5 Франция
16/09 21:30 Парма 2-3 Удинезе
16/09 23:45 Лацио 2-1 Верона
17/09 00:00 Райо Вальекано 3-1 Осасуна
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад
18/09 22:00 Бетис - Хетафе

"Металлург" таркибига марказий ҳимоячини қўшиб олди! (фото)

Баҳо:
+ | -

2024 йилги мавсум давралари оралиғида Бекободнинг "Металлург" жамоаси ўз таркибини марказий ҳимоячи билан тўлдирди. Клуб Украина ва Молдова фуқаролигига эга Олександр Кучеренко билан шартнома имзолади.

Олександрнинг охирги жамоаси “Верес" (Ровно) клубидир. 32 ёшли Кучеренко “Металлург”га келгунига қадар 9 та жамоада ўйнади. Футболчилик фаолиятини Украинанинг “Славхлеб” ҳаваскорлар жамоасида бошлаган Олександр 2011 йили Краматорскнинг “Аванганд” жамоасига ўтади. Йил охирида эса Молдованинг “Нистру” (Отачь) жамоаси билан шартнома имзолади. Молдова фуқаролигини қабул қилгач, мамлакат U19 жамоасига чақирилди. 2013-2014 йилларда “Костулени”, 2014-2015 йилги мавсумда эса “Верис” жамоасида ўйнагач, яна Украинага қайтди. 2015-2017 йиллар “Звезда”, 2017-2021 йиллар “Ингулец”да тўп сурди. Бир мавсум “Волинь”да ўйнагач, яна “Ингулец”га бориб қўшилди. 2023 йилдан то шу кунга қадар эса “Верес” клуби шарафини ҳимоя этиб келди. Профессионал футболчилик фаолияти даврида 272 та учрашувда майдонга тушган, 16 та гол урган, шулардан 7 тасини пенальтидан киритган. 40 марта огоҳлантирилган, 2 марта майдондан четлатилган.

Олександр Кучеренко – 32 ёшда, 1991 йилнинг 1 октябрь санасида туғилган.
Туғилган жойи – Украина, Славянск
Бўйи – 185 см
Вазни – 75 кг
Амплуаси – ҳимоячи

 

Киритилди: 19:23, 30.07.2024.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.