Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) «Бунёдкор-2» жамоасини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 17 апрель куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшлари билан назорат учрашувини ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айни дамда Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 апрель куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этадиган «Бунёдкор-2» клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ўйиннинг 14-дақиқасида терма жамоа сафида кўрикдан ўтаётган футболчилардан бири Шоҳназар Норбеков ҳисобни очди. 40-дақиқада Адбул Азиз Юсупов «Бунёдкор» дарвозасини иккинчи бор нишонга олди - 2:0. Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади ва ёшлар терма жамоасига ғалаба келтирди.

Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) айни пайтда Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади. Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 апрель куни Португалияга жўнаб кетади ва у ерда Португалия ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Тошкентдаги йиғин 19 апрель кунигача давом этади.

Португалия йиғинига жўнаб кетадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг таркиби:
Дарвозабонлар: Асилбек Аманов, Акмал Турсунбоев.
Ҳимоячилар: Жавлон Мирабдуллаев, Азамат Абдуллаев, Максимильян Фомин, Тохиржон Шамсиддинов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Сардор Рахмонов, Бобурбек Йўлдошев;
Ярим ҳимоячилар: Абдулло Олимов, Шоҳназар Норбеков, Аббосбек Махсталиев, Сардор Собирхўжаев, Сергей Рекун, Жалолиддин Машарипов;
Ҳужумчилар: Забихилло Ўринбоев, Тимур Хакимов, Абдул Азиз Юсупов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг ёз ойида Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:06, 18.04.2013.
Ўқилди: 3676 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик