Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Любиша Пецел: "Андижон"да ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ёзги селекция чоғида таркибини бир қатор янги ўйинчилар билан тўлдирди. Уларнинг орасида сербиялик 31 ёшли ҳимоячи Любиша Пецел ҳам бор. У “Андижон” матбуот хизматига илк интервьюсини берди.

-  Любиша, “Андижон” клубига хуш келибсиз. Бу таклифни эшитганингизда нималарни ўйладингиз?

-  Раҳмат, “Андижон” клубида тўп суриш мен учун янги синовдир. Бу жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман. Бу менга катта тажриба бўлади, деб ўйлайман.

-  Ушбу таклифни қабул қилишингизда асосий сабаб нима?

-  Мен ҳақиқатда хурсандман. Сербиядан Осиёдаги миллий чемпионатга келганимдан мамнунман. Ўзимни шу ерда намойиш қилмоқчиман.

-  Сиз илк бор Ўзбекистон чемпионатига келдингиз. Бу ерда эса сербиялик футболчилар бисёр. Чемпионатимиз ҳақида нималарни биласиз?

-  Ҳа, бу ерда сербиялик кўплаб футболчилар ўйнашидан хабарим бор. Мен учун эса бу ерда ҳозир ҳаммаси янги. Айтиш жоизки, чемпионатингизнинг савияси менда илиқ таассурот қолдирди ва чемпионатингиз савияси яхши эканлигини эшитдим.

-  “Андижон” таркибида ҳамюртингиз Владимир Бубаня ўйнайди. У ҳақида олдин ҳам билармидингиз?

-  Мен шундай мураббий билан ишлашдан ва Владимир Бубаня билан бирга ўйнашдан жуда хурсандман. Мураббийлардан миннатдорман. Улар Владимир билан биргаликда ўйнашим учун имкон беришмоқчи. Ҳа, у ҳақида эшитганман, лекин ҳеч қачон бирга ўйнаб кўриш насиб қилмаганди. Энди эса шундай имкониятга эгаман.

-  Андижонлик мухлислар жуда талабчан ва фаол. Улар Ўзбекистонда биринчи рақамли ва сизлардан умиди катта...

-  Мухлислар ҳақида инстаграм ва ютуб каналлари орқали маълумот олдим. Улар сербиялик ишқибозларга жуда ўхшашар экан. Шуни биламанки, улар биз футболчиларга ўз ўйинимизни яхши намойиш этиш учун катта ёрдам беришади. Шундай жонкуяр ва фидойи ишқибозлар кўмагида тўп суришимдан жуда хурсандман.

-  Янги жамоангиздаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

-  Бу ерда ҳаммаси мен учун янги. Чунки учиб келганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Мураббийлар ва ўйинчилар мени худди эски қадрдонини қарши олишганидек кутиб олдилар. Бунинг учун барчасига катта раҳмат!

-  “Андижон” билан нимага эришишни мақсад қиляпсиз?

-  Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз" - деди сербиялик футболчи.

Киритилди: 03:24, 01.08.2024.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.