Янник Энгельхардт «Комо»га кўчиб ўтди.
А Сериянинг янги клуби 23 ёшли ярим ҳимоячининг «Фортуна»дан трансферини расман эълон қилди. Футболчи Сеск Фабрегас бошчилигидаги итальян клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди.
Хабар қилинишича, трансфер суммаси 8+1 миллион еврони ташкил қилади.
Ўтган мавсумда иккинчи Бундеслигада Энгельхардт 30 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.