Лондоннинг “Арсенал” клуби “Ювентус”нинг 29 ёшли марказий ярим ҳимоячиси, ҳозирда эркин агент мақомидаги Адриен Рабьо билан шартнома имзолашга асосий даъвогар ҳисобланади. Бу ҳақда La Gazetta Dello Sport нашрига таяниб, Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Рабионинг онаси ва агенти Вероника шу ҳафтада кўплаб клублар билан музокара олиб боришган. Аввалроқ, ОАВда франциялик ярим ҳимоячи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
18 июль куни “Ювентус” расман эълон қилдики, Рабьо Италия гранди сафида беш йиллик фаолиятидан сўнг уни тарк этди. Франциялик футболчининг клуб билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йилнинг 1 июлига қадар амалда эди.