Миланнинг "Интер" клуби Янн Биссек бўйича АПЛ ва Бундеслига клубларидан 10-12 миллион эвро миқдорида таклиф олди. Бу ҳақда Жанлука ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, барча таклифлар рад этилди - клуб 23 ёшли ҳимоячи келажакда асосий футболчига айланиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Биссекнинг "нерадзуррилар" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.