Кириш Регистрация

Париж-2024. Қозоғистон бокс бўйича Олимпиада баҳслари натижаси устидан апелляция берди

Баҳо:
+ | -

Олимпиада ўйинларида 63,5 кг вазн тоифасида жанг қилувчи қозоғистонлик спортчи Муҳаммедсабир Базарбаюли грузиялик боксчи Лаши Гурули билан жангда мағлубиятга учратганидан сўнг Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Париж бокс бўлимига (PBU) апелляция берди. Улар баҳс натижасига ойдинлик киритишни талаб қилди.

“Қозоғистон МОҚ Муҳаммедсабир Базарбаюлининг жанги натижаси бўйича апелляция берди. Биз натижадан рози эмасмиз ва ХОҚни хабардор қилиб, PBU'дан тушунтиришни талаб қилдик. Фикримизча, қозоғистонлик боксчи 2024-йилги Олимпиада ўйинларининг ярим финалига чиқиш учун муҳим жангда ғалаба қозонди.

Ўтган жанг натижасини кўриб чиқишнинг иложи йўқлигини тушунамиз. Аммо биз энг муҳим халқаро мусобақада қолган спортчилар учун ҳакамлик адолатли ва холис бўлишини талаб қиламиз”, деди Қозоғистон МОҚ матбуот котиби Жанар Утешев.

Аввалроқ оғир вазн тоифасида жанг қилувчи қозоғистонлик боксчи Камшибек Конкабаев Париж Олимпиадаси доирасида нимчорак финал жангида испаниялик Айюб Гадфага қарши жангда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:24, 02.08.2024.
Ўқилди: 3461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик