Кириш Регистрация

"Болонья" Хорватия терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

"Болонья" "Сассуоло" ҳимоячиси Мартин Эрличнинг трансферини эълон қилди.

26 ёшли хорватиялик ҳимоячи "Болонья" футболчисига айланди. Футболчи ва клуб ўртасидаги келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

TuttoMercatoWeb нашри хабарига кўра, трансфер суммаси тахминан 7 миллион еврони ташкил қилган.

Ўтган мавсумда Эрлич А Серияда "Сассуоло" таркибида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Ҳимоячи Хорватия терма жамоасининг Евро-2024 учун таркибидан жой олган, бироқ турнирда майдонга тушмаган.

Киритилди: 22:14, 02.08.2024.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик