Бугун, 2 август куни Самарқандда «Динамо» ва «Насаф» ўртасида назорат баҳси ўтказилди.
«Динамо» стадионида ёпиқ эшиклар остида ўтган баҳсда Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев бир қатор янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Кожо Жоэл ҳисобни очди – 1:0.
Биринчи тайм якунида эса Чоловичнинг узатмасидан сўнг Шерзод Насруллаев ҳисобни қисқартирди – 1:1.
Иккинчи бўлимда икки томонда ҳам ғалаба голини уриш имконияти бўлса-да, жамоалар жорий мавсумдаги учинчи тўқнашувда ҳам дуранг қайд этишди.
Ўртоқлик ўйини. 2 август
«Динамо» - «Насаф» - 1:1
Голлар: Кожо Жоэл 40 – Шерзод Насруллаев 45.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Душан Мийич, Жаҳонгир Ўрозов, Муҳаммадали Турсунов, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Дуглас Майкон, Ҳумоюнмирзо Иминов, Францис Нарҳ, Анваржон Ҳожимирзаев, Кожо Жоэл
Захирадан майдонга тушганлар: Фарҳод Раҳматов, Воҳид Оқбўтаев, Санжар Шоаҳмедов, Абубакр Муйдинов, Хислат Халилов, Дилшод Раҳматуллаев.
«Насаф»: Умиджон Эргашев, Игор Голбан, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Комилов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич, Жамбули Жигаури, Ойбек Бозоров, Стефан Чолович, Бобур Абдухолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Сиддиқов, Шароф Муҳитдинов, Валентин Юэлл, Шаҳзод Акрамов, Муҳаммаджон Валиев, Дониёр Нарзуллаев.