"Барселона" таянч ярим ҳимоячиси позициясига янги ўйинчи таклиф қилиш ғоясидан воз кечмади.
“Кўк-анорранглилар”нинг собиқ мураббийи Хави Эрнандес бу позицияни мустаҳкамлашни фаол равишда талаб қилганди. Ханс-Дитер Фликнинг келиши билан бу масала асосий масала сифатида кўриб чиқилмай қолди, чунки немис ўйин тизимида плеймейкернинг функциялари икки ўйинчи ўртасида тақсимланиши мумкин, аммо таянч зонасини мустаҳкамлаш ғояси тўлиқ рад этилмаган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, янги футболчи харид қилиш бўйича якуний қарор мавсумолди йиғини якунлангандан сўнг қабул қилинади. Каталония клуби трансфер бозорида вариантлар излаш ўрнига, академиядаги футболчиларига ишонч билдиришга қарор қилиши мумкин.