Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа мадридликларнинг украиналик дарвозабони Андрей Луниннинг келажаги ҳақида гапирди.
Ўтган мавсумда бельгиялик дарвозабоннинг жиддий жароҳатидан сўнг, Лунин Кепа Аррисабалага қарши асосий таркибдаги ўрин учун баҳсда ғалаба қозонди ва "Реал"нинг асосий дарвозабони бўлди, бироқ Куртуа ўз вазифасига қайтганидан сўнг Лунин яна заҳирада қолди.
"Ҳар ким ўзи учун энг яхши деб ҳисоблаган нарсани танлаши керак. У учун қарор қабул қилиш мен учун эмас. У ўтган мавсумда кўп ўйнади ва майдонда қолишни истайди. Ҳар ким ўзи учун қарор қилиши керак. Мен кўп йиллар олдин ўз йўлимни танлаганман ва у ўз фаолиятида энг яхши натижага эришиш учун ўз йўлини танлаши керак. У ажойиб дарвозабон ва энг яхшисига лойиқ", - деди Куртуа клуб матбуот хизматига.