"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр "Лестер"даги собиқ мураббийи, 60 ёшли Крэйг Шекспирнинг вафотидан хабар топиб, мотам тутмоқда.
"Бу мени "Лестер"га чақирган ва ўзимга ишончимни оширишга ёрдам берган одам. Мен кўп нарсаларни ундан ўргандим.
Мен ҳар доим Крэйгдан миннатдорман. Футбол жамоатчилиги уни соғинади", - деб ёзган Харри Магуайр.