Ярим ҳимоячи Каземиро келаси мавсумда "Манчестер Юнайтед"да қолиш эҳтимоли юқори.
Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида сўнгги ойларда, хусусан, 32 ёшли бразилиялик май ойида "Манчестер Сити"га қарши Англия кубоги финалида ўйнашдан бош тортганидан сўнг, оммавий ахборот воситаларида тинимсиз миш-мишлар пайдо бўлди.
Саудия Арабистони "Реал"нинг собиқ футболчисининг ёши, трансфер нархи ва маошини инобатга олган ҳолда "МЮ" учун Каземирони бўшатишнинг ягона реал варианти бўлиб туюлди.
Бироқ, The Athletic хабар беришича, "МЮ"нинг саудияликлар билан музокаралари натижа бермаган ва Каземиро энди 2024/25 йилги мавсумни Эрик Тен Хаг жамоасида ўтказиши кутилмоқда.
Каземиро қолишига қарамай, "МЮ" ҳали ҳам таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. "Қизил иблислар" Мануэль Угарте борасида "ПСЖ" билан боғланди. Шунингдек, ўтган мавсумни "Олд Траффорд"да ижара асосида ўтказган Софьян Амрабатни ҳам қайтариш ҳақида ўйламоқда.